"Телба”, "Ромео ва Жулетта”, "Фериде” каби фильмлардаги
роллари билан ўзбек томошабинига яхши таниш бўлган хонанда Инди анчадан буён
ўзбек шоу бизнесида кўринмай қолгани ҳақида хабарингиз бор.
Ўтган вақт давомида у нималар билан банд бўлди, деган
саволга хонанданинг дўстлари Инди хорижда ўқияпти, деб жавоб беришди. Бугун
эса, биз хонанда билан интернет орақали боғланиб, кўп сонли мухлисларни
қизиқтирган айрим саволларга аниқ жавоб олишга муваффақ бўлдик.
"Шу йилнинг ёз ойида Рим Университетининг бакалаврлик
дипломини олдим. Эндиликда сценарий ёзиб фильмларга професионал режиссёрлик
қилишим мумкин” дейди унинг ўзи. Шунингдек, суҳбат пайтида айни кунларда Инди
оила аъзолари билан дунё бўйлаб саёҳатда эканлигини маълум қилди.
Декабр ойининг илк кунларида эса Ўзбекистонга қайтиб бу ердаги фаолиятини янги
ижодий ишлар билан давом этиради.