– Сўнгги вақтларда сиз ҳақингизда тарқалган "ўлибди,
қамалибди” қабилидаги миш-мишлар ўзингизнинг қулоғингизга ҳам етиб борган бўлса
керак. Бундай гап-сўзларнинг кўпайишига нима сабаб бўлди?
– Ҳар бир санъаткор ҳаёти давомида бундай миш-мишларга жуда
бўлмаганда бир бора дуч келаркан. Менда ҳам худди шундай ҳолат юз берди. Мен
ҳақимда тарқалган гап-сўзлар ўзимга ҳам етиб келди. Кўпчиликка маълум мен
тадбиркорлик билан ҳам шуғулланаман. Энг қизиғи, одамлар мен ҳақимдаги
гап-сўзларни санъатим билан эмас, балки тадбиркорлигим билан боғлашгани.
– Ҳатто санъат вакилларидан бир қанчаси таҳририятимизга мурожаат қилиб, сиз
ҳақингиздаги гапларнинг рост ёки ёлғонлигини сўрашди.
– Очиғини айтсам, "ўлибди, қамалибди” деган гапларни эшитиб,
одамларнинг менга бошқача кўз билан қараётганларини кўриб, бир неча кун тобим
бўлмай юрди. Ахир менинг ҳам оилам, фарзандларим бор. Кўчага чиқсам ҳам,
дўконга борсам ҳам, ҳатто фарзандларимни боғчага олиб борсам ҳам ҳамма ерда шу
гап. Саволингизга келсак, ҳаётда бундай воқеаларнинг бўлиб туриши одамни
чархлар экан.
– Энди ижодингиз қай йўсинда давом этади?
– Ўтган бир ой ичида янги фильмларимиз, клипларимиз катта
экранларда намойиш этилди. Келгуси ижодимга келадиган бўлсак ҳаммаси ўз ҳолича,
аввалги йўлдан кетаверади.
Manba:darakchi.uz