Катрина Кэйф гўёки ҳеч қачон ишсиз қолмайдигандай. Ҳатто
актриса бир фильмда банд бўлган чоғларида ҳам бўш вақтларини бекор ўтказмайди. У аввалгидай тўйлар ва тақдирлаш маросимларида иштирок этиб пул топади.
Маълумотларга қараганда яқинда Катрина иштирок этган
дабдабали тўйда унга 1, 5 крор тўланган. Одатда эса машҳур Болливуд актрисалари
тўйлардан - 30-45 лакх олишади.
Тўйда Приянка Чопра ҳам иштирок этди, аммо унга Катринадан кўп тўланмагани
маълум қилинди.
Актриса кейинги ойнинг бошларида яна бир шаҳарнинг маросимларида иштирок этади.
"Ҳозирда у мазкур тантанада иштирок этишга розилик билдирган ва бунинг
учун унга 2 крор ҳақ тўланади.
Катринани тадбирга чақириш учун тадбир ташкилотчилари навбат пойлаб туришади.
Катрина декабрнинг ўрталаригача бўш, кейин эса у Чикагода суратга олинадиган
Амир Хон билан Dhoom 3 фильмида банд бўлади.