Юртдошларимиз янги йил байрамида 3 кун дам оладилар
31 декабрь ва 2 январь дам олиш кунлари деб эълон қилинди.
2012 йил 24 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти
"Янги йил байрами муносабати билан дам олиш кунларини
кўчириш тўғрисида"ги Қарорга имзо чекди.
Унга кўра, янги йил байрами муносабати билан аҳолининг дам
олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2012 йил 29 декабрь шанба
ва 30 декабрь якшанба дам олиш кунлари мос равишда 2012 йил 31 декабрь душанба
ва 2013 йил 2 январь чоршанба кунларига кўчирилди. 2012 йил 29 декабрь шанба ва
30 декабрь якшанба кунлари эса иш кунлари деб эълон қилинди. Шу тариқа
юртдошларимиз янги йил байрамини 3 кун нишонлаш имкониятига эга бўлдилар.