Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтган йилнинг энг
яхши спортчилари учун бериладиган Laureus World Sports Awards тақдирлаш
маросими бўлиб ўтди.
"Формула-1" бўйича тўрт карра жаҳон чемпиони германиялик Себастьян
Феттель жаҳон спорт академиясининг "йил спортчиси" номинациясини
қўлга киритди. "Йил жамоаси" номинациясида "Бавария” футбол клуби
ғолиб бўлди, испаниялик теннисчи Рафаэл Надал эса "йил қайтиши" ҳамда
яна бир испаниялик мотопойгачи Марк Маркес "йил кашфиёти"
номинацияларини қўлга киритишди.
"Йилнинг энг яхши аёл спортчиси" эса АҚШлик сузувчи Мисси Франклин
деб топилди. "Йилнинг ногирон спортчиси" номинациясида франциялик тоғ
чанғи спортчиси Мари Боше ғолиб чиқди. Британиялик Жеймс Бествик эса "йил
спортчиси, экстрим" номинацияси ғолиби бўлди.