Японияда махсус сиёҳ билан чоп этувчи
принтер яратилди. Унинг ўзига хос жиҳати шундаки, ушбу
принтерда чоп этилган матнни кейинчалик ўчириб ташлаш мумкин. Бу эса бир варақ қоғозни кўп маротаба ишлатиш имконини беради.
Янги қурилма икки ускунадан иборат:
биринчиси – бир вақтнинг ўзида принтер ва нусха олувчи
аппарат, факс ва сканер – ҳужжатларни махсус
сиёҳ ёрдамида кўчиради ва улардан нусха олади.
Иккинчи механизм эски ҳужжатнинг керак
бўлмай қолган матнини ўчираиб, қоғозни илгариги тоза ҳолатига қайтаради. Ускуна шунингдек, аввал матнни сканер қилиб, уни компьютер хотирасига жўнатиши, шундан сўнггина ҳужжатни қоғоздан ўчириб ташлаши мумкин.
Loops ускуналар тизими қоғозни 80% га тежаш имконини беради ва харажатларини камайтириш ниятидаги
корхона ва ташкилотлар учун мўлжалланган. Loops келаси йилнинг февраль ойида
япон бозорларига келиб тушади. Икки ускунанинг нархи 17 минг АҚШ долларига тенг. Toshiba Tec компанияси йилига камида 5 минг дона
шундай тўпламларни сотишни режалаштирмоқда.