Ўзбек олимлари қон ўрнини
босувчи янги препаратни яратдилар. Тайёрланиши анча осон ва таркиби q жиҳатидан
бирмунча тежамкор бўлган ушбу препаратга аввалгиларидан фарқли ўлароқ хлорид
магния, қаҳрабо кислотаси ва сигирнинг бошланғич давридаги сути оқсиллари
қўшилган. Буни Интелектуал мулк агентлиги тасдиқлаган.
«Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтида тайёрланган мазкур қон
ўрнини босувчи препаратдан турли хилдаги захарланишларда ва руҳий шок
ҳолатларида фойдаланиш мумкин. У оқсил ва энергетик модда алмашинувларини яхши
тиклайди”, деб ёзади «Правда Востока» газетаси.