Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » MAHALLIY HABARLAR (UZB)

Янги нодавлат телеканал иш бошлади

Жиззах вилоятида янги нодавлат Jizzax TV 2 телеканали иш бошлади.

UzDaily нашрининг Жиззах шаҳар ҳокимияти маълумотларига таяниб хабар беришича, янги каналнинг илк эфирлари 21 март куни намойиш этила бошлаган.

Канал муассиси "Бахтиёр-Шахбоз” ишлаб чиқариш фирмаси ҳисобланади. 2014 йилнинг январида канал тест режимида фаолият бошлаган бўлиб, уни ишга тушириш учун 25,56 минг АҚШ доллар қийматидаги телевизион трансмиттерлар ҳарид қилинган.

Ҳозирда канал Баҳмал ва Ғаллаоролдан ташқари Жиззах вилоятининг барча туманларини қамраб олади. Канални шунингдек Сирдарё вилоятининг Жиззах билан чегарадош баъзи ҳудудларда яшовчилар ҳам томоша қилишлари мумкин.

Ҳокимят маълумотларига кўра, Jizzax TV 2 канали асосан тижорий ва кўнгилочар кўрсатувлар, фильм ва концерт дастурларини намойиш этади.

 



Категория: MAHALLIY HABARLAR (UZB)
Просмотров: 3928 | Рейтинг: 0| Рейтинг: нодавлат телеканал
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 09:34
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное