«Менинг исмим Хон»даги воқеаларнинг айримлари Шохрух Хон ҳаётида рўёга айланди. Ачинарлиси, бу қандайдир ҳазил ё олдиндан уюштирилган саҳна эмас! Нью-Йорк халқаро аэрапортида Болливуднинг энг таниқли актёрини унинг иштирокидаги энг машҳур картина "Менинг Исмим Хон”даги каби тинтув қилишди. Балки, ҳақиқатан америкалик хавфсизлик хизмати ходимлари ҳинд мусулмон машҳурни террорчи деб ўйлашгандир?!
Биринчи бора Хон ҳаётидаги бундай воқеа 2009 йилда айнан шу аэрапортда юз берганди. Иммиграция ва бож департаменти томонидан унинг шахсий буюмлари тинтув қилингани катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Ўша дамда актёр "Менинг исмим Хон”да суратга тушишу чун келганди. Бу гал ҳам ушлаб қолинишининг сабаби айтилмай, қўйиб юборилган "Қирол Хон” Yale Universityга 3 соат кечикиб келди ва йиғилганларга қарата шундай деди:
"Яна шу аҳвол. 2 соат вақтимни олиб, кейин қўйиб юборишди. Ҳамиша ва ҳар қаерда ўзимни осмондаги юлдуз каби ҳис қиламан. Америкага келсам, ердаги оддий одам бўлиб қоламан! (кулади)”
Қойил, аэрапорт ҳам бир "тарбиячи” бўлса! Болливуд тугул бутун дунёнинг ўзига бино қўйган, ўзидан кетиб қолаётган юлдузларини айнан шу аэрапорт ходимлари қўлига юбориш керак экан! )))
Биздан ким дейсизми? Ю.У, Н.У., Г.М, Ш.Ж, Ш ва яна бир қанча оддий халқни кўра олмаётган кўзини ёзбосганлар!