Facebook Phone ижтимоий тармоғига асосланган HTC First
биринчи Android смартфонининг савдоси муваффақиятсизликка учради. Янги
телефонни ҳатто 99 центга ҳам сотиб олишмаяпти. Оқибатда AT&T оператори уни
сотувдан олиб ташлади.
Facebook Phone смартфони 12 апрел куни сотувга чиқарилган ва шу куни HTC
компанияси унинг учун мўлжалланган First гаджетини ишга туширганди. Телефон
аппарати ўрта тоифали телефонларга оид бўлиб, 4,3 дюймли дисплей, 2 ядроли
Snapdragon, 400 (1,4 ГГц) процессор, 1 гигабайтли оператив ҳотира, NFC модули
ва Bluetooth 4.0 билан таъминланган.
Фотосуратлар ва видеоларни суратга олиш учун 5 мегапикселли камера мавжуд.
microSD карта сиғими 16 гигабайт. Мижозларнинг фикрича Facebook Home дастурлар
рўйҳатини яширади, виджетларни ўрнатишга бермайди, "жонли обойлар"и
эса аккумуляторни тез сўндириб қўяди.
Ана шундай танқидлар HTC First смартфони сотувига салбий
таъсир кўрсатди ва ўтган пайшанба куни AT&T смартфон нархини 99 центга
туширишга мажбур бўлди, лекин шунда ҳам унинг бор йўғи 15 минг донаси сотилган
холос. Оқибатда савдо растларида туриб қолган First смартфони дўконлардан
қайтариб олинди.
Manba:darakchi.uz