Гулсанам Мамазоитова беш кун фақат жонли куйламоқчи
Истиқлол айёмимизнинг 22 йиллиги арафасида
Ўзбекистон халқ артисти унвонига сазовор бўлган истеъдодли санъаткор
Гулсанам Мамазоитова ашаддий мухлисларини ҳурсанд қиладиган бўлди.
Кириб келаётган йилнинг 29-31 январ ҳамда 1-2 феврал кунлари
пойтахтимизнинг муҳташам "Истиқлол” санъат саройида санъаткор фақат жонли
ижродаги концерт дастурини мухлислар ҳукмига ҳавола этишга қарор қилди.