МАШҲУР ЎЗБЕК РЕЖИССЁРИНИНГ КАРИМОВАГА ИШОНЧИ!
Гулнора Каримованинг амалга ошираётган йирик лойиҳалари унга
бўлган ишонч ҳиссини мустаҳкамламоқда. Шунданми, унга мурожаат қилувчилар сони кун
сайин ошиб бормоқда. Машҳур режиссёр Саъдулла Абдуллаев ҳам Каримовага жуда қизиқарли
ғоя таклифи билан чиқди. Батафсил унинг ўзидан эшитсак.
-Гулнора Каримованинг бугунги фаолиятини кузата туриб, қойил
қолмасдан илож йўқ. У жамиятнинг ҳамма қатламига ёрдам қўлини чўзмоқда. Аёллар,
ёшлар, қариялар, болажонлар учун турли лойиҳа ишлаб ишлаб чиқиб, ҳаётга тадбиқ этиб,
самарали натижага эришмоқда. Мен таклиф этган лойиҳа жуда йирик бунёдкорлик иши
бўлиб, уни юзага чиқаришда Гулнора Каримованинг сайъ-ҳаракатларига ишонаман. Лойиҳанинг
визуал кўринишини унга тақдим этдим. Мамнуният билан қабул қилганидан бошим кўкка
етди. Гулноранинг халқпарварлиги, инсонларлар орзусига лоқайд бўлмагани таҳсинга
лойиқ. Ишончим комил, агар ушбу бунёдкорлик лойиҳаси амалга ошар экан, саккизинчи
мўъжиза Ўзбекистонда бўлади! – дейди, режиссёр.
Шу кунларда "океан орти”дан бошқа бир маълумот ҳам диққатимизни
тортди. Нью-Йоркдаги Ўзбек ТВси ижрочи директори Илҳом Кенжабоевга кўра америкаликлар
ва АҚШда истиқомат қилувчи ватандошларимиз эътибори "Round Run»га қаратилган.
-Манхэттендаги қайси мусиқий дўконга кирманг, дунё юлдузлари
қаторида ўзимизнинг ўзбек юлдузи альбоми афиша ва дискларига кўзингиз тушади. Сизга
тақдим этилган фотосурат ҳам фикримизнинг кичик бир исботи. Гугуша ижодига Европанинг
бир неча телеканаллардан ҳам қизиқиш билдириляпти. Унинг Ўзбекистон ва дунё ҳамжамиятида
қилаётган ишлари юксак баҳоланмоқда. Ишонамиз, Гулнора Каримова яқин йилларда бундан-да
қизиқарли, фойдали ва дунёни лол қолдирадиган юксак лойиҳаларни амалга оширади-
дея фикрига интиҳо ясайди Кенжабоев.