"Гарри Поттер" асарининг муаллифи британиялик
ёзувчи Жоан Роулинг фильм бош қаҳрамонлари Гарри Поттер ва Гермиона Грейджер
бирга бўлмаганликлари учун ўз ўқувчиларидан узр сўради.
Унинг айтишича, даставвал Рон ва Гермионини бирга бўлишини режалаштирган, аммо
ёзувчининг ўзи ҳам кейинчалик Гермиона ва Гарри бир-бирларига мос эканликларини
тан олди.
Қизиқарли томони ёзувчи билан суҳбатни фильмда Гермиона образини ижро этган
Эмма Уотсон олиб борди. У ҳам Ронга нисбатан Гермионага кўпроқ Гарри мос
эканлигини таъкидлаб ўтди.