Шу йилнинг 20 декабрь куни Ёшлар ижод саройида "Ўзбекистон маданияти ва санъати форуми" жамғармасининг онлайн-ҳисобот конференцияси бўлиб ўтади.
Жамғарманинг бир йиллик маданий ва ижтимоий фаолияти якунлари эълон қилинадиган ушбу тадбир бу йил 7-марта ўтказилади. Мазкур анъанавий онлайн-мулоқотдан ташқари Фонд-форумнинг йирик маданий ва жамоат тадбирларининг энг ёрқин онлари муҳрланган фотосуратлар кўргазмаси ҳам ташкил этилади. Шунингдек, йил давомида турмуш тарзини яхшилаш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон маданий меросини бойитишга қаратилган муҳим ижтимоий лойиҳалрада фаол иштирок этган жамғарма васийлик кенгаши раиси Гулнора Каримова, шунингдек маданият, санъат, фан, таълим, спорт арбоблари, ҳамкорлар ва ҳомийлар иштирокида матбуот анжумани ҳам ташкил этилади.
Фонд Форум 2004 йилдан буён фаолият олиб бормоқда ва бугунга келиб, турли ёш, турли касб ва турли миллат вакилларини бирлаштирадиган ўзига хос майдонга айланиб улгурди. Жамғарманинг асосий йўналиши ижодий ақл-идрок соҳиблари, фикрлар, ғояларни маданий салоҳият ҳамда ижтимоий имкониятларни ривожлантириш йўлида бирлаштиришдан иборат.
Жамғарма томонидан 2004 йилдан буён 2000 атрофида лойиҳалар амалга оширилди. Ёшлар, болалар, хайрия, ижтимоий, грантлар, маданий, илмий-тадқиқот ва яна кўплаб лойиҳаларга 7 млн. киши жалб қилинди.
Фонднинг аксарият лойиҳалари жамоатчилик аҳамиятига эга бўлиб, уларда аҳолининг барча қатламлари қамраб олингани эътиборга молик.
Ўтган йиллар мобайнида Фонд Форум жамоатчилик билан очиқ мулоқот ўтказиб келмоқда. 2006 йилдан эътиборан ушбу мулоқот «савол-жавоб» интерактив шаклида олиб борилмоқда. Бу эса янгидан-янги ғояларнинг туғилишига ҳам туртки бўлмоқда, дейиш мумкин.
20 декабрь куни ўтадиган навбатдаги онлайн-ҳисобот конференциясида 2012 йил якунлари ва амалиётга тадбиқ қилинган лойиҳаларнинг қай даражада самарадорлиги ҳамда бу борада кенг аудитория фикрлари билан танишиш, бундан ташқари жамғарманинг 2013 йил асосий стратегия ва режалари кўриб чиқилади.
Гулнора Каримованинг муаллифлик лойиҳаси бўлмиш онлайн-ҳисобот конференцияси йилнинг энг технологик лойиҳаларидан биридир. Ҳар йили жамғарма йил давомидаги амалга оширган иширган ишларини жамотчилик билан жонли равишда www.on-line.uz сайти орқали муҳокама қилади.