Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

Европада енгил автомобиллар савдоси тушиб кетди

Июль ойида Европа автомобиль бозори 5% ўсганидан кейин яна пастга туша бошлади.


Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилар уюшмаси берган маълумотга кўра, август ойида Европа Иттифоқи ҳудудида янги енгил автомобиллар сотуви 5% га, ўтган саккиз ой якунлари бўйича эса 5,2% га, яъни 7 841 596 тагача тушиб кетган. Бу охирги 10 йил ичидаги январь-август ойида кузатилган энг паст кўрсаткич ҳисобланади, дея қайд этади уюшма.

Айтиш жоизки, Италия июль ойида савдоларининг ҳажми тушиб кетган ягона йирик бозор эди. Францияда эса бу пайтда енгил автомобиллар савдоси 0,9% га, Германияда 2,1% га, Буюк Британияда 12,7% га, Испанияда 14,9% га ошгани қайд этилган.

Бироқ август ойида Европа автомобиль бозорларининг кўпчилигида савдолар ҳажми тушиб кетаётгани кузатилиб, фақат Буюк Британия бозоридагина барқарор ҳолат (ўсиш 10,9%) қайд этилган. Хусусан, Германияда машиналар савдоси 5,5% га, Италияда 6,6% га, Францияда 10,5% га, Испанияда эса 18,3% га тушиб кетган. Август ойида жами 653 872 та автомобиль сотилган.  

 



Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 2253 | Рейтинг: 0| Рейтинг: Европа
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 15:33
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное