70 ёшга киришнинг ўзи муаммо бўлиб турган бир даврда тасаввур қилинг 133 ёшга киришни. Бироқ бу аниқ факт ва энг мазза жойи дунёнинг энг кекса инсони яъни 133 ёшли Тўти Юсупова Ўзбекистондан.Севимли актрисамиз билан исми шарифи бир хил бўлган бу ая Қорақалпоқистоннинг Тўрткўл шахрида истиқомат қилади. 1880 йилнинг 1 Июль санасида тавллуд топган Тўтихон ая 1940 йилда турмуш ўртоғидан сўнгра ўғил фарзандидан жудо бўлади. Бир неча урушларни бошидан ўтказган бу аянинг ягона фарзанди яъни қизи тасаввур қилинг нақд 100 ёшда. Бир ўйлаб кўринг 100 ёшли қизингиз бўлса. Гиннес китобига кириш арафасида турган Тўти Юсупова деярли соппа соғ бўлиб, сиз билан хатто бемалол сухбатлашиб хам ўтира олади. Яна бир қизиқ томони Тўти Юсупова яшайдиган қишлоқдаги деярли барча инсонлар аянинг қариндошлари бўлиб чиқади. Бир йўлингиз тушса аяни зиёрат қилиб келинг, хар холда тарихий хамда ғанимат инсонлар. Аяга узоқ умр, бунданда узоқ умр тилаймиз!