Декабрь ойи келиши билан янги йил нафаси уфира бошлайди.
Шаҳарлар, кўчалар байрамона қиёфага киради, дунёнинг кўпгина мамлакатларида
янги йил кўрки бўлмиш арча дарахтлари безатилади. Бугунги кунга келиб, арча
безатиш санъат даражасига етган ва бу билан махсус мутахассислар, фирма ва
команиялар шуғулланади. Қуйида дунёдаги энг гўзал безатилган арчаларни
эътиборингизга ҳавол қиламиз.
1. Нью-Йорк, АҚШ
АҚШдаги ушбу арча дунёдаги энг гўзал янги йил
арчаларидан бири саналади. У анъанага кўра ҳар йили Нью-йоркдаги
Рокфеллер-Марказининг олдига ўрнатилади. Мана 80 йилдирки Нью-Йорк аҳолиси мана
шу жойга, ажойиб ўйинчоқлар билан безатилган арчани кўришга келадилар. Бу йил
Нью-Жерсидан келтирилган 24 метрли ўрмон гўзали тепасига баландлиги уч метр
келадиган ва 25 та Swarowski тошлари билан безатилган юлдуз ўрнатилди.
2. Париж, Франция
Эътиборингизга Swarowski нинг яна бир
ижодини намойиш этамиз– ҳашаматли 21 метрли арча Парижнинг Galeries Lafayette
универмагида жойлашган. 120 та кристалл билан безатилган янги йил арчаси
атрофида байрамона ҳаридлар амалга оширишнинг ўзгача гашти бор, албатта!
3. Милан, Италия
Италиянинг Милан шаҳридаги замонавий арча
анъанага кўра Пьяцца Дуомо майдонини безатиб турибди. Агар аввалги йилларда
Миланда дунёдаги "энг баланд арча" номига сазовор бўлган,
баландлиги 50 метр келадиган арча безатилган бўлса, бу йил ундан воз
кечиб, 20 метрли арча ўрнатди. Аммо буниси ҳам мухташамликда ундан
ҳеч ҳам қолишмайди!
4. Прага, Чехия
Прага ўз-ўзидан эртакнамо шаҳар бўлса ҳам, янги
йил арафасида Прага хақиқий мўъжизакор шаҳарга айланади! Шаҳарни сайр қилар экансиз,
барча ғамингизни унутгандек бўласиз. Шаҳарнинг бош арчаси ўз атрофида
минглаб бахтли инсонларни йиғиб, уларга байрамона кайфият улашади. 22 метрли
арча 36 мингта чиқроқ ва маржонлар билан безатилган.
5. Рио-де-Жанейро, Бразилия
Агар янги йил арчаси фақат қорли манзарада
чиройли кўринади десангиз адашасиз. Бразилиянинг бош арчасига бир назар солинг!
Гиннес рекордлар Китобига энг катта сузувчи арча сифатида кирган бу гўзал
дарахтнинг баландлиги 85 метр, оғирлиги 543 тонна бўлиб, у Родриго де Фреитас
қўлтиғида жойлашган. Ушбу арчага ўрнатилган безакларни санаб чиқиш деярли
имконсиз. Шаҳарнинг хақиқий осори атиқасига айланган бу арча атрофигакечалари минглаб
аҳоли ва сайёҳлар тўпланади, арчага ўрнатилган мушаклар эса уни хақиқий
пиротехника томошасига айлантиради