Шу боис мухлислар "Хонанда санъатни тарк этдими?” деган ҳавотирларини ҳам
яширишмаяпти. Бироқ Достон бу орада иккита янги қўшиқ яратишга
улгурди. Жасур Жавҳарназаров мусиқаси, Ирода Қурбонова сўзи билан
куйланган "Кўргани келдим”, Иқбол Муҳаммаджонов сўзи ва Ботир
Алиев мусиқаси асосида ижро этилган "Нозикина ёрим" шўх таронаси шулар
жумласидан.
Бу икки қўшиқ тез орада мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Дарвоқе,
"Кўргани келдим” қўшиғига комедия жанрида клип ҳам суратга
олиниши режалаштирилган. Клипда қизиқчилар билан бир
қаторда хонанданинг ўзи ҳам роль ижро этяпти.