Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » TEXNOLOGIYA

Cobalt учун металл прокати Россиядан олиб келинади

Череповец металлургия комбинати (Северсталь, Российская сталь дивизионидан чиқадиган) Ўзбекистондаги GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилаётган Chevrolet-Cobalt янги автомобили учун металл прокатларни етказиб беришни бошлади. autostat.ru манбасининг қайд этишича, ЧерМК ушбу янги моделга металл прокат етказиб бериш учун GM Uzbekistan манзили томон аллақачон маҳсулот жўнатган.

 Прокат автомобилнинг сирти ва ичидаги қолиплаш хизматларида, шунингдек, ғилдиракларда ҳам ишлатилади. Chevrolet Cobalt учун ЧерМКда махсус совуқ ва иссиқ рухли деталлар ишлаб чиарилиши йўлга қўйилди. Северсталь "GM Uzbekistan" қўшма корхонасига металл прокати элтиб бергани учун 70 фоиздан кўпроқ фойдага шерик бўлади, дейилади манбада.

 Эслатиб ўтамиз, 2008 йил март ойида "General Motors" ва "Ўзавтосаноат" АК "ЎзДЭУавто" ЁАЖ базасида 226,7 миллион долларлик жамғармага эга бўлган "GM Uzbekistan" қўшма корхонасини ишга туширган эди. Келишувга биноан, "General Motors" 25 фоиз акцияга (40 фоизгача ҳақли) эгалик қилади. Қолган 75 фоизи айни вақтда "Ўзавтосанот"га тегишли. Корхона бугунги кунда йилига 250 мингта автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга.

 



Категория: TEXNOLOGIYA
Просмотров: 2307 | Рейтинг: 1| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 19:27
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное