Европа хуқуқшунослари дунёга
машҳур баъзи атирлар тақдирини кўриб чиқмоқда. Бунга эса уларнинг
таркибида кучли аллергенларнинг аниқлангани сабаб бўлмоқда. Шу
боис, "Guerlain”дан Shalimar, "Christian Dior”дан Miss Dior
атирлари ҳамда афсонавий Chanel №5 ифори европа дўконлари расталаридан
олиб ташланса ажаб эмас. Ушбу чеклов Европа Иттифоқнинг истеъмолчилар
ҳавфсизлиги бўйича қўмитаси томонидан илгари сурилган.
Масалан, Chanel №5 таркибидаги кам учрайдиган мханинг ифори тиббиёт ҳодимларига
мутлақо ёқмаган. Бу модда Болқонда йиғилади. Ишлаб чиқарувчиларнинг
айтишича бу таркибни ўзгартиришнинг иложи йўқ. Аллергенлар рўйҳати
таркибига лимон ва атиргул ёғлари ҳам киради, ушбу ингредиентлар эса деярли ҳар
бир атир идишида мавжуд. Chanel уйи ҳамда Француз парфюмерлар уюшмасидан
айтишларича, бу чекловлар йилига 24 миллиард доллар айланадиган атир саноати
учун ўлим билан баробар экан. Бу фикрга бошқа атир ишлаб чиқарувчилар ҳам
қўшилмоқдалар. Лекин россиялик атир ишлаб чиқарувчилар бу фикрларга у қадар
жиддий қарамасликни маслаҳат бермоқдалар. Бундан ташқари, атир ишлаб
чиқарувчилар атирлар таркиби доимо ўзгариб туришини ҳам маълум қилишмоқда.
Хусусан Chanel №5нинг ҳозирги таркиби 1921 йилда ишлаб чиқарилган нусҳасидан
тамоман фарқ қилади.
Атирларни аллергенлар таркиби бўйича текшириш биринчи марта амалга
оширилмаяпти. Мутахассисларнинг фикрича бу йўл билан атирлар бозорида рақобат
ривожланар экан. Бундан ташқари текширувлар атирлар таркибида ҳавфли
моддаларнинг камайишига хизмат қилади.