Ўзбекистонда DropBox файлларини TAS-IX зонасида сақлаш
бўйича "булутли” сервис ишга тушди. Бу UZINFOCOM маркази ва OLSOFT
компаниясининг ҳамкорликдаги лойҳаси ҳисобланади.
UzDisk шарофати билан фойдаланувчи исталган компьютер ва ҳатто мобил телефондан ҳам интернет орқали ўз маълумотлари билан ишлаш имкониятига эга бўлади.
UzDisk файлларни фойдаланувчининг қурилмалари ўртасида
синхронизация қилади. Масалан, уй компьютерида сақланган ҳужжатлардан автомат
тарзда нусха кўчирилиб, улардан иш компьютерида, мобил телефонда ва сервиснинг
веб-сайтида ҳам фойдаланиш мумкин бўлади
Шундай қилиб, агар фойдаланувчига қарашли қурилмалардан бири билан
нимадир юз берса, муҳим маълумотлар йўқолиб кетмайди, уни таъмирланганидан сўнг
ёки янги қурилма сотиб олинганидан кейин осон тиклаш мумкин бўлади, дея хабар
беради UZINFOCOMмаркази