Келин сарполарини Маниш Мальхотра яратган. Бугун Болливуд юлдузлари Карина Капур ва Саиф Али Хоннинг никоҳ маросимлари бўлиб ўтади.
Карина Капур учун тўй сарполари унинг севимли дизайнери Маниш Мальхотра томонидан яратилган.
Саиф Али Хоннинг оиласидаги анъанага риоя қилган ҳолда Карина Капур бўлажак турмуш ўртоғининг онаси Шармила Тагорга тегишли тўй либоси "Шарара” миллий либосини кийишга қарор қилди.
Бу икки севишганларнинг никоҳ маросими 16 октябрь, яъни бугун шимолий ҳинд шаҳарчаси Патаудида бўлиб ўтади. Кечроқ, Мумбайда уларнинг кинодаги дўст ва ҳамкасблари учун маросим ўтказилади.