Бразилиядаги авиаҳалокат оқибатида 5 киши ҳалок бўлди
Бразилия шимоли-шарқидаги Мараньян штатида самолёт қулаши оқибатида 5 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда www.novoteka.ru хабар бермоқда. Штатдаги Балсас шаҳрида жойлашган турар-жой биноси устига қулаб тушган икки моторли самолётда кекса аёлни шошилинч равишда шифохонага олиб кетилаётган эди.
Ҳодиса натижасида учувчи, бемор аёл, унинг икки қариндоши ва бир йўловчи ҳалок бўлган. Самоёт қулаган бино ичидаги одамларга зарар етмаган. Айни дамда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.