Муниса Ризаева эстрадада ўз ўрнига эга бўла бошлагандан буён
фильмларда суратга тушмай қўйганди.
Аммо ўрганган кўнгил ўртанса, қўймас деганларидек Ризаева айни кунларда ntt
телеканали томонидан суратга олинаётган "Уй бекаси” сериалида суратга
тушаётганини www.instagram.com ижтимоий тармоғидаги шахсий саҳифаси орқали
эълон қилди. Маълумотларга қараганда, хонанда айни кунларда Ботир Қодиров билан янги дуэт
устида иш бошлаган. Яқинда уларнинг ҳар иккинси ntt телеканали орқали эфирга
узатиладиган "comedy.uz" дастурида иштирок этганди. Хабарларга қараганда
Куни кеча Муниса Ризаева Ботир Қодиров студиясида бўлган ва қўшиқни тинглаб
кўрган.
Кузнинг бошларида эса Муниса яккахон концерт дастурини тақдим этишни
режалаштиряпти.