Болливуд ўз йўналишида янгиликка қўл уриб, илк маротаба
зомбилар ҳақида фильм суратга олишга қарор қилди. Режиссёрлар Люк Кенни ва
Деваки Сингх шу йўналишдаги учта фильмдан биринчисини — "Зомбилар исёни”ни
тақдим этишга шай турибди.
"Ҳинд киносаноатида янгилик қилишни истадик. Бундай мавзуда
ҳали бирон бир фильм ишланмаган эди”, — дея таъкидлади Люк Кенни.