Болани қандай даволаш керак? Ота-оналарнинг 5 та хатоси
Ҳозир Интернетдан кўп маълумот оляпмиз, ўз тажрибамиз
борасида ишончимиз қомил, бироқ шунга қарамасдан, касал болани парвариш
қилишда барибир хатоларга йўл қўямиз. Шундай
қилиб, бу борадаги хатти-ҳаракатларимизда нималар тўғри, нималар эса нотўғри?
1-Хато. Ҳароратнинг кўтарилишига йўл қўймаслик
Боланинг тана ҳарорати38,5 °C га кўтарилмагунича унга иссиқни туширадиган
препаратларни бермаслик кераклигини шифокорлар такрорлашдан чарчамаяпти.
Шунга қарамасдан, бундай пайтда асаби таранглашган ота-оналар термометр
кўрсаткичи 38 °C га етмасдан болани талбеткалар билан "сийлашда” давом
этади.
Нима қилиш керак: ҳарорат юқорига кўтарила бошлаши билан болагакўпроқ
суюқлик беринг, унинг танасини нам сочиқ (аммо совуқ эмас!) билан артинг.
Асал, малина, лимон – буларнинг барчаси ҳароратни туширувчи
табиий воситалар бўлиб, улар организмга юмшоқ таъсир кўрсатади.
Болага препаратлар 38,5 даражадан бошлаб берилади, агар бола ҳароратни
ёмон кўтарса, унда ҳарорат 38 даражага етганида берилади. Дориларни қабул
қилиш орасида муайян танаффус бўлиши кераклигини унутманг, танаффус
вақтини дорининг йўриқномасидан билиб олиш мумкин. Таблеткаларни қабул
қилиш орасида болани нам салфетка билан артинг ва унга кўпроқ суюқлик
ичиринг.
2-Хато. Малина ва асал – ҳароратни туширувчи энг яхшивосита
Шамоллаган болагаорганизмдаги токсинларни чиқариш учун кўпроқ суюқлик ичириш
зарур. Томоқ оғриганида эса илиқ ичимлик оғриқни ҳам қолдириши мумкин.
Шуларни ўйлаган
ҳолда, мана, болага лимон ва малинали чой тайёрлаб беришади.
Нима қилиш керак: бу ичимликлар фақат оз миқдорда яхши. Уларнингҳаммаси
ширин бўлгани сабабли бу буйракларга қўшимча юклама бўлади.
Бундан ташқари, лимон, малина ёки смородина солинган иссиқ ичимлик шундоқ
ҳам оғриётган томоқни янада кўпроқ жароҳатлаши мумкин. Ҳароратни
тушириш учун педиатрлар болага оддий, бироз илиқ сув беришни тавсия этади.
Бунда уни томчи режимида – ҳар 5-10 дақиқада 1-2 чой қошиқдан бериш
самаралироқ бўлади.
3-Хато. Бола шамоллаганида уни ўрабқўйиш керак
Албатта, шамоллаган болага иссиқлик зарур. Бироқ уни уйнинг ичида ўраб
ташлашга ҳожат йўқ. Бунинг устига, агар боланинг иссиғи бўлса, қалин кийим
унинг аҳволини янада
ёмонлаштиради, холос.
Нима қилиш керак: Ҳарорат юқорига кўтарилаётганида, бола қалтирайбошлайди,
унинг ўзи ўраниб олишни хоҳлайди. Лекин ҳарорат ажвига чиққанида, бола
қизиб кетади, бу пайтда уни кўрпага ўраманг. Аксинча, уни
ечинтириб, танасини нам сочиқ билан артинг. Намлик буғланиши ҳисобига тана
ҳарорати пасая бошлайди.
4-Хато. Дарҳол антибиотиклар бериш
Шамоллашкасалликларининг келиб чиқишига вируслар сабабчи бўлиши ва антибиотиклар
вирусга таъсир қилмаслигига қарамасдан, ота-оналарнинг кўпчилиги
шамоллаш касалликларини ана шу препаратлар билан даволашни маъқул кўради.
Унда оналар ҳам, бувилар ҳам тўғри иш қилаётганига ишончи комил бўлади.
Ҳолбуки, бутун дунё
бўйлаб шифокорлар антибиотиклар очиқ сотилаётганидан қаттиқ ташвишда.
Гап шундаки, бактериялар шифокор назоратисиз берилган антибиотикларга
чидамлилик ҳосил қилиш хусусиятига эга. Бу боришда жиддий ва ҳаётга таҳдид
солувчи касалликларни даволашнинг иложи бўлмай қолади.
Нима қилиш керак: ягона тўғри йўл – бу шифокорга мурожаат қилиш. Агару вирусли
инфекцияга бактериал инфекция қўшилганини кўрса, сизнинг
ҳолатингизга тўғри келадиган антибиотикни ёзиб беради.
5-Хато. Узоқ касал бўлиб ётишга вақт йўқ!
Одатда мактабўқувчиларининг ота-оналари шундай позицияни эгаллайди. Касал
ўқувчи уч кун ётди, ҳарорат тушди – энди олға, яна билим олишга! Аксарият
ҳолларда ота-оналар йўтал ҳали борлигига, тумов эса охиригача ўтиб
кетмаганига эътибор бермайди. Заифлик ва толиқиш борасидаги шикоятларни
эса мактаб ўқувчисининг баҳонаси сифатида қабул қилади. Педиатрлар
боланинг бундай тузалиши асоратларга ёки яна касалланишга олиб келишига
ишончи комил.
Нима қилиш керак: бола тўлиқ тузалишига йўл беринг. У барча ёзилгандориларни
уйда ичиб тугатсин, томоқ чайқаш ва ингаляцияларни охиригача етказсин.
Агар бола антибиотикларни қабул қилаётган бўлса, мактабга умуман шошмаган
маъқул. Дарсларни уйда ҳам қилса бўлади. Умуман олганда эса, саломатлик
математикадан олинадиган беш баҳодан кўра муҳимроқ.