Фландрия (Бельгия)да қорбўрон ўйнаганларга жарима жорий этилди. Қор ўйнаганларни маҳаллий полиция назорат қилиши лозим.
Ҳукумат бу кўнгилочар машғулотни тош отишга тенглаштиргандан сўнг қорбўрон ўйнашни тақиқлашга қарор қилинди. Амалдорларнинг фикрича, бундай ўйинлар болалар ва катталарнинг соғлиғига хавф туғдириши мумкин. Қоидани бузганлар 100 евро жарима тўлаши керак бўлади.
2013 йил бошида Европа давлатларида қор кўп ёғиши кузатилди, шу туфайли ер усти ва ҳаво транспорти ҳаракатида ноқулайликлар туғилди. Кўплаб ўқув муассасаларида дарслар бекор қилинди.