Айни пайтда кетма-кетликда ижод қилишга киришган "Азиа”
гуруҳи яна бир янги таронага қул урди. Севара исмли қизга аталган "Севара”
қўшиғи 20 май куни соат 17:20 да "Ўзбегим таронаси” радиосида жаранг сочди.
Мазкур қўшиқнинг илк тингловчиларидан илиқ фикрларни
тинглаган "Азиа” гуруҳи эндиликда унга клип суратга олишга ҳам киришишадиган
бўлдилар. Мухлислар таронага аъло баҳо берар экан, гуруҳ ижодкорларига улкан
омад ва келажакда ижодий парвозлар тилаб қолишди. Тан олиб айтиш керак қўшиқ
ҳар қандай одамнинг руҳиятини кўтариб юборади. Айниқса, ундаги сўзлар қулоққа
хуш ёқади.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, "Севара” номли қўшиқнинг матни ва
мусиқаси Шарифхон Ваҳобовга аранжровкаси эса Марат Максудийга тегишли. Дарвоқе,
қўшиқ фақат биргина сирли қизга аталмаган, балки барча дилбар ва гўзал
Севаралар учун бағишланган.