Шу йилнинг 7 августидан бошлаб, Ўзбекистондаги
автосалонларда ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобиллар учун шартномалар
тарқатилиши бошланди.
Бу ҳақда Podrobno.Uz интернет-нашри хабар берган. Нашрнинг қайд этишича
эрталабдан автосалонлар олдида шартномани қўлга киритиш истагида бўлган жуда
кўпчилик йиғилган ва тиқилинч юзага келган.
GM Uzbekistan мурожаатлар линияси оператори маълумотига кўра, шартномалар 2014
йил учун маҳаллий автомобилларнинг барча модель ва маркаларига берилмоқда,
фақатгина Matiz учун вақтинча шартнома йўқ. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган
автомобилни сотиб олиш учун дастлабки тўлов миқдори умумий нархнинг 85 фоизини
ташкил этади.