Жеймс Кэмерон "Аватар” филмининг яна иккита қисмини 2013 йилнинг сўнггида суратга ола бошлайди. Режиссёр бу икки картинанинг сценарийсини кейинги йилнинг февралидаёқ қўлга киритишга умид қилмоқда. Кэмерон бу ҳақда 28 ноябрь куни Веллингтонда бўлиб ўтган Питер Жексоннинг "Хоббит: Кутилмаган саёҳат" фильми тақдимотида маълум қилди.
Кэмерон "Аватар"нинг ушбу иккита қисми ҳақида 2010 йилнинг октябрида эълон қилган эди. Маълумотларга қараганда, у иккинчи ва учинчи қисмларни суратга олиш жараёнида танффус қилмайди. Ушбу картиналардакинематограф Пандоранинг денгизлари ва океанларини тадқиқ қилишни режалаштирган.
Илк "Аватар" 2009 йилнинг декабрида чиққан. 237 миллион доллар бюджетли мазкур фильм, прокатлардан 2,7 миллиард доллардан кўпроқ маблағ тўплаган. Айни дамда "Аватар" энг кассабоп фильмлар рўйхатида бошчилик қилмоқда. Рўйхатнинг иккинчи ўрнида 1997 йилда чиққан "Титаник" жой олган.