Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DUNYO va JAXON XABARLARI

Ғарбнинг энг бой машҳур кишилари (ТОП-20)

"Forbes” нашри бу йил энг катта даромад олган машҳур кишиларнинг рўйхатини тузди. Ҳисобот йили якунларига кўра, хонанда Мадонна бу борада энг муваффақиятли кишига айланди: унинг даромади 125 миллион долларни ташкил этди.


Ушбу сумманинг катта қисмини жаҳон бўйлаб ташкил этилган "MDNA” концерт турлари олиб келган; худди шу номли альбом унчалик муваффақият қозонмаган бўлса ҳам, хонанданинг мухлислари эски хитларни эшитиш учун барибир стадионларни тўлдириб ўтирган. Шунингдек, либослар, атирлар савдоси ҳамда омадли инвестициялар ҳам унга фойда келтирган.


Иккинчи ўринни режиссёр Стивен Спилберг эгаллади. "The Telegraph” нашрининг қайд этишича, унинг 100 миллионлик даромади нафақат ўтган йили экранларга чиққан "Линкольн” фильмининг йиғимларидан, балки "Ўзга сайёралик” ва "Юра даври боғи” каби хитлардан ҳамон тушаётган фойдадан ҳам иборат бўлган. Айтиш жоизки, эски машҳур фильмлар мунтазам равишда DVD-дискларда қайта чиқарилиб, уларни намойиш этиш ҳуқуқи телеканалларга сотилиб турилади.


Учинчи ўринни телепродюсер Саймон Коуэлл, радиобошловчи Говард Стерн ва "Кулрангнинг 50 сояси” асарининг муаллифи Э.Л.Жеймс ўзаро бўлиб олди. Бу йил уларнинг ҳисобига 95 миллион доллардан даромад ёзилди.


Шунингдек, рўйхатга ёзувчи Жеймс Паттерсон, теле- ва радиобошловчи, сиёсий шарҳловчи Гленн Бек, "Трансформерлар” киносериали учун масъул бўлган режиссёр Майкл Бэй ва продюсер Жерри Брукхаймерлар кирган. Ўнинчи ўринда Леди Гага кетмоқда – унинг даромади 80 миллион долларни ташкил этган. Агар у оёғининг жароҳати туфайли қатор концертларни бекор қилмаганида рўйхатнинг юқорироқ сатрларидан жой олган бўларди. 

Қайд этиб ўтамиз, ўтган йили 165 миллион доллар ишлаб олган телебошловчи Опра Уинфри биринчи ўринни эгаллаган эди. Ҳозир унинг даромади бироз пасайган – бу йил у бор-йўғи 77 миллион доллар ишлаб, 13-ўринни эгаллади. 

Қуйида энг кўп даромад олган машҳур кишилар рўйхатини келтирамиз:

1. Мадонна - 125 млн. доллар

  
2. Стивен Спилберг - 100 млн.доллар

    
3. Саймон Коуэлл - 95 млн.доллар

    
4. Говард Стерн - 95 млн.доллар

    
5. Э.Л. Жеймс - 95 млн.доллар


6. Жеймс Паттерсон - 91 млн.доллар

    
7. Гленн Бек - 90 млн.доллар

    
8. Майкл Бэй - 82 млн.доллар

    
9. Lady Gaga - 80 млн.доллар

    
10. Жерри Брукхаймер - 80 млн.доллар

    
11. Тайлер Перри - 78 млн.доллар

    
12. Тайгер Вудс - 78 млн.доллар

13. Опра Уинфри - 77 млн.доллар

    
14. Кичик Роберт Дауни - 75 млн.доллар

    
15. Фил Макгроу - 72 млн.доллар

    
16. Роджер Федерер - 71 млн.доллар

    
17. Дик Вульв - 70 млн.доллар

     
18. Раш Лимбо - 66 млн.доллар

    
19. Тоби Кит - 65 млн.доллар

    
20. Марк Бернетт - 63 млн.доллар 

 Manba:darakchi.uz



Категория: DUNYO va JAXON XABARLARI
Просмотров: 3565 | Рейтинг: 2| Рейтинг: Топ-20
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 13:49
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное