“Apple” янги қурилма устидаги ишларни бошлаб юборди
Яқиндагина "iPhone 5S” қурилмасини тақдим этган компания навбатдаги янги қурилма устидаги ишларни бошлаб юборди. Маълумотларга кўра, "Apple” дисплейининг диагонали 4,8 дан 6 дюймгача бўлган смартфонни чиқаришни режалаштирмоқда.
Айтиш жоизки, ҳозирги "iPhone 5”нинг дисплейи 4 дюймни, "Galaxy Note 3”ники эса 5,7 дюймни ташкил этади, деб ёзади "The Wall Street Journal”.
"Apple” раҳбариятига яқин бўлган манбалардан бири берган маълумотга кўра, компания ўзини бозорда кўрсатишда кўпроқ қайишқоқликни намоён этишга ва Жанубий Кореянинг "Samsung Electronics” компаниясига муқобил тарзда жавоб беришга тайёр.
Олдин хабар қилинганидек, "Apple” компанияси бир неча кундан сўнг иккита янги қурилмани — "iPhone 5S” ва "iPhone 5C”ни тақдим этади. Турли рангли қурилмаларнинг тақдимот маросими 10 сентябрь куни ўтказилади.