Мана бу йилги American Music Awards мукофотлари ҳам ўз
эгаларига топширилди.
Унинг натижаларига кўра кантри-қўшиқчи Тэйлор Свифт American Music Awards
мукофотининг бир нечта номинацияларида ғолиб бўлди. Лауреатларнинг тўлиқ
рўйҳати билан Billboard сайтида танишиш мумкин.
Тақдирлаш маросимида Свифт бир йўла тўрт мукофотни қўлга киритди — «Йил
артисти» ва «Энг яхши аёл ижрочи», шунингдек 2012 йилда яратилган «Red» тўплами
учун «Энг яхши альбом» ва «Энг яхши кантри-альбом» муаллифига айланди.
Жастин Тимберлейк иккита номинацияда ғолиб бўлди, уни «Энг яхши эркак ижрочи»,
унинг «The 20/20 Experience» альбомини эса —соул/R’n’B тоифасида энг яхши деб
эълон қилишди. Шунингдек, иккита номинацияда («Энг яхши гуруҳ» ва «Энг яхши
альбом») «One Direction» гуруҳи ғолиб бўлди. «Икона» номинациясидаги мукофот
Рианнага топширилди. Иккита хип-хоп-номинацияларда мукофотни ("Энг яхши
артист" ва "Энг яхши альбом") Macklemore & Ryan Lewis қўлга
киритди.
2012 йилги American Music Awards маросимида «Йил артисти» деб Жастин Бибер тан
олинган эди.