Дилтортар тароналар ижрочиси Алишер Рўзиметовдан яхши
янгиликлар жуда кўп. Хонанда ўлмас туйғу она юрт ишқи ҳақида қўшиқ ижро этди.
"Ватаним Ўзбекистон!” номли мазкур таронанинг матни Муҳаббат Пардаевага, оҳанги
эса Рўзиметовнинг ўзига тегишли. Юртимизда халқаро хотин қизлар кунига бағишланган
асосий тадбирда эса Алишер Рўзиметов "Доғман” композицияси билан иштирок этишни
ният қилган. Шунингдек, яқин кунларда миллий йўналишдаги "Севгилим” номли қўшиққаишланган
клип ҳам ТВ эфирлари орқали томошабинлар билан баҳам кўрилади.