Афғонистоннинг шимолидаги Боғлон вилоятидаги кучли ёмғир оқибатида юзага келган кўчки 100 кишининг умрига зомин бўлди яна 100 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда “ИТАР-ТАСС” хабар беради.
Вилоят губернатори Нур Муҳаммад Газарнинг сўзларига кўра, табиий офат оқибатида ўнлаб уйлар вайрон бўлган.