Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » Qiziqarli

Абитуриент тест жараёнида хато қилди. Энди нима қилиши керак?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Давлат тест маркази ўзининг расмий веб-саҳифасида абитуриент тест синови жараёнида тест топшириқларининг мазмуни ҳамда тест топшириқларининг жавоблари бўйича эътирози бўлса, у ҳолда абитуриентнинг аппеляция шикояти бериши хақида маълумот берган.


Унга кўра тест синовларини топширган абитуриент тест топшириқлари хато тузилган деб ҳисобласа, тест топшириғи жавобларида тўғри жавоб йўқ ёки жавобларда биттадан ортиқ тўғри жавоб борлигини аниқласа, ушбу ҳолатлар бўйича берилган аппеляция шикояти бериши мумкин бўлади.

Қайси ҳолатларда апелляция шикоятини кўриб чиқилмайди?

Қуйидаги ҳолатларда аппеляция шикояти кўриб чиқилмайди:

абитуриент томонидан титул варақасидан жавоблар варақасига таълим муассасаси коди, махсус код ва танлов кодини нотўғри кўчирса, қисман ёки умуман кўчирмаса, тўлдирилмаган жавоблар варақаси бўйича натижа чиқарилмайди ва эътирозлар қабул қилинмайди;


абитуриент жавоблар варақасининг 1-блокига ва саволлар китоби муқовасининг белгиланган жойига ўзи ҳақидаги тегишли маълумотларни киритмаган тақдирда, ихтиёрий босқичда далолатнома тузилади ва тест синови бўйича натижа чиқарилмаслигига асос бўлади;

агар жавоблар варақасидаги «Белгилаш учун намуна» қоидасига риоя этилмаса, жумладан битта саволга жавоблар варақасида тегишли доирача бўялмаса ёки икки ва ундан ортиқ доирача бўялса ёхуд тўлиқ бўялмаса ушбу жавобга балл берилмайди;

жавоблар варақасидаги тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентларнинг эътирози кўриб чиқилмайди;

жавоблар варақаси рақами билан саволлар китоби рақами бир-бирига мос келмаса, абитуриентнинг эътирози кўриб чиқилмайди, чунки абитуриент тест синови жараёнида уларнинг мослигини кўриб чиқиши шарт эди;

абитуриент жавоблар варақасида блокларни алмаштириб юборган бўлса, унинг аппеляция шикояти кўриб чиқилмайди.


Юқоридаги ҳолатлар тест синовини ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомда алоҳида таъкидланган бўлиб, бунинг учун абитуриентнинг ўзи шахсан жавобгар ҳисобланади. Ушбу қоидалар тўғрисида абитуриент ҳужжат топшириш жараёнида танишган бўлиб, у ўз аризасида танишганлигини тасдиқлаб имзо қўйган.

 

Тест синовлари натижаси бўйича берилган апелляцияларни кўриб чиқиш тартиби

 

Тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент ёки унинг ота-онаси ёхуд уларнинг ўрнини босувчилари тест синовлари натижаси эълон қилинган кундан бошлаб ўттиз кун давомида Давлат тест марказида ташкил этиладиган апелляция комиссиясига ёзма тартибда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга. Апелляция қабул қилинганлиги тўғрисида абитуриентга хабарнома берилади.

Апелляция шикоятига абитуриент рухсатномасининг нусхаси илова қилинади.

Апелляция комиссияси таркибига Давлат тест марказининг масъул ходимлари ва фанлар бўйича экспертлар киритилади.

Комиссиянинг таркиби Давлат тест маркази директори томонидан тасдиқланади.

Апелляция комиссияси апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида қабул комиссияси аъзоларини, Давлат тест маркази вакилларини ҳамда аудитория раҳбари ва кузатувчиларини уларга тегишли масалалар бўйича жалб қилишга ҳақли.

Апелляция ўн кунлик муддатда кўриб чиқилиши лозим.

Апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаган бўлса, апелляция комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида хулоса қилиши мумкин.

Апелляция шикояти уни берган шахс иштирокида кўриб чиқилади. Апелляцияни кўриб чиқишда абитуриентнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилари иштирок этишга ҳақли. Апелляция берган шахс апелляция комиссиясига ўзининг паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан хабарномада белгиланган кунда келиши шарт.


Апелляцияни кўриб чиқиш жараёнида апелляция берувчига унинг жавоблар варақаси ва унга тест синовида йўл қўйган нотўғри жавоблари рўйхати билан биргаликда тестда тушган саволлар китоби кўрсатилади.

Апелляцияни кўриб чиқиш натижаси бўйича баённома тузилади. Баённома апелляция комиссияси раиси, аъзолари ҳамда апелляция берувчи томонидан имзоланади.


Апелляция комиссияси хулосаси бўйича маълумот Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этилади.

Апелляция комиссиясининг апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган хулосаси юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.

 



Категория: Qiziqarli
Просмотров: 4627 | Рейтинг: 1| Рейтинг:
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 15:47
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное