Ўзбекистон Гидрометеорология хизматининг маълумотларига
кўра, ушбу ҳафта ўрталарига бориб, республикада ҳаво ҳарорати пасайиб ёғингарчилик кузатилади. Хусусан, 6-9 март кунлари жойларда вақти-вақти билан
ёмғир-қор ёғиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон республикаси ва Ҳоразм вилояти
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6-7 март кунлари вақти билан ёғингарчилик
кузатилади, ёмғир, қор ёғиши мумкин. 8-9 март кунлари ёғингарчилик
бўлмайди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамолғарбдан секундига
7-12 метр тезликда эсади, 6-7 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20м
сонияни ташкил қилади. 6 март куни кечаси ва кундузи ҳарорат 0-5
даража илиқ бўлади, 7-9 март куни кечаси ҳарорт 5-10 даражага
совийди, кундузи эса 3 даража совуқ, 2 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилояти
Ҳарорат ўзгарувчан бўлади, 6 март куни айрим жойларда ёмғир ёғади,
7-9 март кунлари вақти вақти биан ёғингарчиликлар рўй беради (ёмғир,қор).
Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан секундига
7-12 метр тезликда эсади, 6-7 март куни баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с
га етади. 6 март куни ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража илиқ,
кундузи 13-18 даража илиқ бўлади, 7-9 март куниҳарорат кечаси 0-5
даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззаҳ, Сирдарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6 март кечқурун ёмғир ёғиш эҳтимоли
бор. 7-9 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик рўй беради (ёмғир, қор).
Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқданғарбга 7-12
м/с эсади, 6-7 март кунлари эса 15-20 м/с кучаяди. Ҳавоҳарорати 6 март
кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 7-9 март куни ҳарорат
пасайиб, кечаси 0-5 даража соув, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6 март кечқурун ёмғир ёғиш эҳтимоли
бор. 7-9 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик рўй беради (ёмғир, қор).
Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқданғарбга томон 7-12
м/с эсади, 6-7 март кунлари эса 15-20 м/с кучаяди.Ҳаво ҳарорати 6 март
кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ, 7-9 март куни ҳарорта
тушиши кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи эса 3-8
даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилояти
Ҳаво ўзгарувчан бўлади, 6 март куни ёғингарчиликлар
кутилмайди, 7-9 март кунлари баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор).
Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқданғарбга 7-12 м/с
эсади, 7 март кунлари эса 15-20 м/с кучаяди. Ҳавоҳарорати 6 март кечаси
3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 7-9 март куни ҳарорат
пасайиб кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманлари
Ҳарорат ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчиликлар
ёғади (ёмғир, қор). 6 март куни қор кўчкиси ҳавфи бор. Баъзи жойларга
туман тушади. Шамол ғарбдан секундига 7-12 м тезликда, 6-7 март кунлари
15-20 м/с тезлашади. Ҳарорат 6 март кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи
5-10 даража илиқ, 7-9 март кунлари ҳарорат тушиши 5-10
даража бўлади, кундузи 4 даража совуқ, 1 даража илиқ бўлади.