2100 йил ер аҳолиси сони 12 миллиарддан ортиши мумкин
Олимлар ер сайёрасининг демографик ҳолати бўйича башоратларни кўриб чиқишди.
Вашингтон университети ва БМТнинг махсус тадқиқотлар натижаларига кўра, 80 фоиз тахмин билан, 2100 йилга келиб, ер аҳолисининг сони 9,6 дан 12,3 млрд кишини ташкил қилиши мумкин, деб ёзади Science журнали.
Демографларнинг айтишича, аҳоли кўпайишининг энг юқори кўрсаткичи Африка қитъасида кутилмоқда. Аср охирига келиб, Африка мамлакатлари аҳолиси тўрт баробар ортиб, 4 миллиард кишига етиши мумкин. Осиё мамлакатларида эса 2050 йилга бориб, 5 млрд киши истиқомат қилиши кутилмоқда. Европа ва Шимолий Америка қитъасида аҳоли сони унчалик ўзгармаслиги башорат қилинди.
Бундан ташқари, тадқиқот натижаларига кўра, одамларнинг меҳнатга яроқлилик ёши ҳам пасаяди.