2014 йил Ўзбекистонда “Соғлом бола йили” деб эълон қилинди
Бугун "Ўзбекистон" халқаро анжуманлар
саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 21
йиллиги муносабати билан тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда иштирок этган мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов келаси йилни
"Соғлом бола йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.
Давлатимиз раҳбарининг бу таклифини тадбирда йиғилганлар гулдурос қарсаклар
билан кутиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, 2013 йил юртимизда «Обод турмуш йили» деб эълон
қилинган эди. Ўзбекистон хукумати ушбу йил Давлат дастурини қабул қилган
бўлиб, унга кўра 6,655 трлн. сўм йўналтириш режалаштирган.