Меню
Поиск
Фотоалбом
Главная » Файлы » DOLZARB MAVZU

2013 йил Ўзбекистонда "Обод турмуш йили" деб эълон қилинди

Пойтахтимизда Конституциянинг 20 йиллигига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

"Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган куннинг йигирма йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов очди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов тантанали йиғилишда маъруза қилди. Давлатимиз раҳбари мамлакатимизнинг мустақил тараққиёт йилларида эришган барча-барча ютуқ ва марралари, унинг улкан суръатлар билан ўсиши аввало Конституциямизнинг ҳаётбахш қудрати ва салоҳиятини, унда мужассам бўлган принциплар, қоида ва нормаларнинг нақадар чуқур ўйлангани, ҳар томонлама мустаҳкам асосга эга эканини яққол намоён этишини алоҳида таъкидлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси байрамининг яна бир муҳим жиҳати, шу куни халқимиз, жамиятимизнинг орзу-интилишларини ифода этадиган, эртанги кунимизнинг равнақига хизмат қиладиган энг устувор йўналишлар белгилаб олинади. Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 2012 йил Мустаҳкам оила йили деб эълон қилинган эди. Бу борада ишлаб чиқилган Давлат дастури асосида оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, жисмонан соғлом, маънавий етук ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилди.
Президентимиз Ислом Каримов кириб келаётган янги – 2013 йилнимамлакатимизда "Обод турмуш йили” деб эълон қилишни таклиф этди. Давлатимиз раҳбарининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди. Тантанали маросим санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг байрам концерти билан якунланди. 
Эслатиб ўтамиз, 1997 йилдан бошлаб, мамлакатимизда давлатимиз раҳбари Ислом Каримов ташаббуси билан ҳар бир йилни номлаш анъанага айланган.

Аввалги йилларнинг қандай номлангани билан танишинг:

1997 йил - "Инсон манфаатлари йили"; 
1998 йил — "Оила йили"; 
1999 йил — "Аёллар йили";
2000 йил — "Соғлом авлод йили";
2001 йил — "Оналар ва болалар йили";   
2002 йил — "Қарияларни қадрлаш йили";
2003 йил — "Обод маҳалла йили"; 
2004 йил — "Меҳр ва мурувват йили";
2005 йил — "Сиҳат-саломатлик йили";
2006 йил — "Ҳомийлар ва шифкорлар йили";
2007 йил — "Ижтимоий ҳимоялаш йили"; 
2008 йил — "Ёшлар йили";
2009 йил — "Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили";
2010 йил — "Баркамол авлод йли"; 
2011 йил - "Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили";
2012 йил - "Мустаҳкам оила йили". 


Категория: DOLZARB MAVZU
Просмотров: 3743 | Рейтинг: 0| Рейтинг: 2013-yil Obod Turmush tarzi
Mavzuga Oid Boshqa Yangiliklar:
Реклама

Всего комментариев: 0
Элатма: Сайт ходимлари ўзларига ёқмаган изоҳларни фаоллаштирмаслик ва огоҳлантирмасдан ўчириш ҳуқуқига эга. Изоҳлар ҳақида тўлиқ маълумот мана бу манзилда (босинг)
Имя *:
Email:
Код *:

Профил

Время: 01:56
Добро Пожаловать, Mexmon

 
Новинка у нас
Самое Популярное
Самое Популярное