Куни кеча 30 август куни Андижондаги "Баркамол
авлод" стадионида Мустақиллик байрамига аталган байрам тантанасида қатор хонандалар Сардор Рахимхон, Муниса Ризаева, Асилбек Негматов ва бошқалар
иштирок этишди. Байрам сўнггидаги финалда Севара Назархон чиққанида халқ
бақириб юборди. Бу кутилмаган сюрприз эди. Ватан хаидаги бугунги кундаги шлягер
қўшиқлар қаторидаги "Улуғимсан Ватаним" янграр экан, санъаткорларнинг
хам этлари жимирлаб кетганини ўзлари хам маълум қилишмоқда. Севарага
улар биргаликда жўр бўлиб куйлашар экан, халойиқдан "Рахмат Севара"
деган овозларни эшитганликларини айтишмоқда. Бугун кечки ва асосий тантана
пойтахт майдонида хам Севара чиқиб қолса а? Шахсан ман агар пойтахт
майдони режиссери бўлганимда албатта Севара ва Юлдуз, Ялла ва Шахзод гурухлари
шунингдек Озодаю Шерали Жўраевларни дастурга киритган бўлардим. Бу хақиқий
сенсацион ва асрларга татигулик байрам тантанаси бўларди. Нима дейсиз?